Икарди барча мол-мулкини хотинининг номига ўтказди
Спорт
−
13 Ноябрь 2021
4311ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди рафиқаси ва агенти Ванда Нара билан турмушини сақлаб қолиш учун барча даромадлари ва мол-мулкини унинг номига ўтказиб берди.
Аввалроқ, Мауро Икарди хотинини колумбиялик модель Чайна Суарес билан учрашмаганига ишонтиргани бироқ Чайнанинг таниши Ванда Нарага иккисининг учрашуви ҳақида батафсил маълумот берувчи электрон почта хабарини юборгани ҳақида хабар берган эдик.
Хотинини қайтариш учун аргентиналик футболчи шартномалари (ҳозирги ва келажакдаги), шунингдек, 2050 йилга қадар барча мулкига эгалик ҳуқуқини берган. Бу таклифни 34 ёшли модель қабул қилган. Ҳозирда жуфтлик барга ва Икарди Instragram саҳифасида Бирлашган Араб Амирликларида Нара билан бирга тушган суратини намойиш қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида, Нара Икардини хиёнатда айблаб, ижтимоий тармоқларда у билан биргаликда тушган барча суратларини ўчириб ташлаган эди. Бироқ вақт ўтгач, жуфтлик ярашиб олгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Икарди Нара билан 2014 йилда турмуш қурган. Ўшанда Ванда аргентиналик бошқа бир футболчи Макси Лопесдан воз кечиб, Мауро билан ишқий муносабатга киришган. Лопес Лионель Мессининг яқин дўсти ҳисобланади.