IJF йил лауреатларини эълон қилди

Спорт 1194
image

Халқаро дзюдо федерацияси 2021 йил якунлари бўйича энг яхшилар номини эълон қилди.
 
Кўпчиликнинг диққат-эътибори йилнинг энг яхши эркак ва аёл дзюдочиларига қаратилди. Якунда энг яхши эркак дзюдочи йўналишида жорий йилги Жаҳон чемпиони ва Токио-2020 кумуш медалини қўлга киритган грузиялик Лаша Шавдатуашвили (73 кг), аёллар тоифасида эса Жаҳон чемпионати совриндори, Токио-2020 чемпиони косоволик Дистрия Красники (42) ғалаба қозонди. 

Эътиборли томони шундаки, ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова “порлаётган юлдуз” йўналишидаги номзодлар қаторига киритилган эди. Бироқ ғолиблик бошқа бир грузиялик полвон Илья Суламанидзега насиб этди:

Энг яхши эркак дзюдочи: Лаша Шавдатуашвили; 

Энг яхши аёл дзюдочи: Дистрия Красники; 

Йил иппони: Италиялик Ангело Пантано (-60 кг) Загреб Гран-присида нидерландиялик Эмиель Яринг устидан қозонган ғалабаси;

Йил воқеаси: ЖЧ финалида +78 кг вазн тоифаси финалида ғалаба қозонган япониялик Сара Асахина жароҳат олган ҳамюртини елкасига олиб татамидан олиб чиқиб кетиши;

Порлаётган юлдуз: Илья Суламанидзе (Грузия);

Энг яхши мураббий: Дритон Кука (Косово);

Дзюдо тинчлик учун: Токио-2020 Олимпия ўйинларида +78 кг вазн тоифасидаги Тахани Ал Қаҳтони (Саудия Арабистони) ва Раз Хершко (Исроил) беллашуви;

Дзюдо болалар учун: “Judo kilis” лойиҳаси;

Жамоат қаҳрамони: Сабрина Фильцмозер (Австрия).

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов Франциянинг ПСЖ клуби таркибида Чехиянинг Прага шаҳрида ўтган Европа Лигасида иштирок этиб чемпион бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 


 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2
Рейтинг: 2.8
t
×