Музаффар Тўрабоев икки карра Осиё чемпиони бўлди

Спорт

image

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Музаффарбек Тўрабоев Гонконгда ўтаётган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари чемпиони Музаффарбек Тўрабоев барча рақибларини мағлуб этди. Финалда 24 ёшли полвон БАА вакили Жаъфар Костоевдан устун келди. 

Маълумот учун, Тўрабоев бунгача 2022 йилда Тошкентда ўтказилган Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. У, шунингдек, 2023 йил Венгриянинг Будапешт шаҳри мезбонлик қилган Мастерс турнирида зафар қучган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Осиё чемпионати Музаффарбек Тўрабоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made