Бобонов ПСЖ таркибида Европа Чемпионлар Лигасига йўл олди
Спорт
−
13 Декабрь 2021
12841Токио Олимпиадаси совриндори, ўзбекистонлик дзюдочи Давлат Бобонов Франциянинг ПСЖ клуби билан шартнома имзолади ва парижликлар таркибида Чехиянинг Прага шаҳрида ўтган Европа Лигасида иштирок этди.
Юлдузли дзюдочилардан ташкил топган жамоа Европа Лигаси финалида “Цент Женевев” клубини 4:1 ҳисобида таслим этди ва янги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 90 кг вазн тоифасида татамига чиққан Бобонов рақибини қийинчиликсиз мағлубиятга учратди ва олтин медал учун муносиб ҳисса қўшди.
Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни БАА мамлакати пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи сўнгги мусобақада Давлат Бобонов бронза медали учун кечган баҳсда айнан франциялик Франсис Дамиерга қарши татамига чиқиб, уни “иппон” баҳоси билан мағлубиятга учратган эди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 21-23 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.
LiveБарчаси