Дзюдо. Бобонов ва Тўрабоев Осиё ўйинлари финалига чиқди
Спорт
−
26 Сентябрь 2023
3290Бугун, 26 сентябрь куни Ханчжоуда бўлиб ўтаётган ХIХ Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегацияси 13 та спорт тури бўйича иштирок этмоқда. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонлик дзюдочилар бугунги иштирокини ажойиб тарзда бошлади ва куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтган ярим финал баҳсларида иккита ғалабага эришди.
Кечки дастурда Давлат Бобонов ҳамда Музаффарбек Тўрабоев чемпионлик учун кураш олиб боришса, Алишер Юсупов ҳамда Ирисхон Қурбонбоева бронза медали учун татамига чиқади. Жуфтликлар эса қуйидагича:
Финал:
- -90 килограмм: Давлат Бобонов – Эрлан Шеров (Қирғизистон);
- -100 килограмм: Музаффарбек Тўрабоев – Гончигсурен Батхуяг (Мўғулистон).
Бронза медали учун:
- +100 килограмм: Алишер Юсупов – Хёта Ога (Япония);
- -78 килограмм: Ирисхон Қурбонбоева – Хуслен Отгонбаяр (Мўғулистон).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 10 метрга пневматик милтиқдан отиш бўйича аралаш жамоавий дастурда иштирок этган Жавоҳир Соҳибов ва Мухтасар Тоҳирова жуфтлиги кумуш медалга эга чиққан эди.
LiveБарчаси