Ханчжоу-2022. Ўзбекистонлик ўқ отувчилар кумуш медални қўлга киритди
Спорт
−
26 Сентябрь 2023
2853Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида бугунги кун ҳисобидан илк медални қўлга киритди. 10 метрга пневматик милтиқдан отиш бўйича аралаш жамоавий дастурда иштирок этган Жавоҳир Соҳибов ва Мухтасар Тоҳирова жуфтлиги кумуш медалга эга чиқди.
Саралашдан иккинчи натижа билан ўтган ўзбекистонлик мерганлар олтин медаль учун кечган баҳсда хитойлик жуфтликка имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар Осиё ўйинларида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритиб, мазкур дастурда Хитойдан сўнг иккинчи ўринни эгаллаганди.
LiveБарчаси