ИИВ парда масаласида судда ютқазишдан чарчадими? Вазирлик янги қонун ишлаб чиқди

Жамият 13248
image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги автомобиллар ойнасига парда тақиш масаласида судма-суд юришдан чарчаган кўринади. Фуқаролар парда бўйича судда ғолиб бўлгач, вазирлик бу масалани қонун билан ҳал қилиб қўйишни маъқул кўрди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида ИИВ томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 126-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасини қуйидаги таҳрирда баён қилиш кўзда тутилган:

126-модда. Кўзгусимон ойнали, теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш, шунингдек транспорт воситалари ойналарини рухсатномасиз тусини ўзгартириш (қорайтириш)

Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ойнали, теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, худди шунингдек транспорт воситаларининг орқа ёки олд ён ойналарини тегишли рухсатномасиз тусини ўзгартириш (қорайтириш), –

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Транспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарини тегишли рухсатномасиз тусини ўзгартириш (қорайтириш), –

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.”

Мазкур қонун ЙҲХБ ходимларига ҳайдовчиларни парда учун жаримага тортиш имконини беради.

P.S. Ўзбекистонда қонунлар халқ манфаати учун қабул қилинади деб айтилади. Аммо юқоридаги қонундан халқнинг манфаати нима бўлиши мумкин. Ўзбекистон жазирамасида ёзнинг кунида офтобдан тўйиб баҳра олишми? Бу қонун депутатлар муҳокамасидан сўнг тасдиқланса, сайлов арафасида уларнинг имижига ижобий таъсир қилмаслиги турган гап.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 552
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×