ИИВ ходими қандай ҳолларда куч ишлатиши мумкин?

Бу қизиқ

−

image

Ички ишлар ходими жисмоний куч ишлатишга ҳақлими? Қонунчиликка кўра, агар ички ишлар ходими зиммасига юклатилган мажбуриятларни куч ишлатмасдан туриб бажаришининг иложи бўлмаса, у қуйидаги ҳолларда куч ишлатиши, жумладан курашнинг жанг усулларини қўллаши мумкин:

•    жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун;

•    жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни энг яқиндаги ички ишлар органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб бориш ва бу шахсларни ушлаб туриш учун;

•    ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун.

Жисмоний куч ишлатилиши шахсларнинг хатти-ҳаракатлари хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.

Жисмоний куч ишлатилганлиги ва махсус воситалар қўлланилганлиги натижасида шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида ички ишлар органлари прокурорга дарҳол хабар бериши шарт.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг