ИИО ходимларининг пенсияга чиқиш муддати узайтирилдими?
Жамият
−
22 Август
16258Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органларида пенсияга чиқиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқади. Мазкур хабарга Ички ишлар вазирлиги муносабат билдирди.
Билдирилишича, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги “Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3413-сон қарорига мувофиқ, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимнинг хизмат муддати календарь ҳисобда 20 йилга етганидан сўнг, ўтаган хизмат муддати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши кўрсатиб ўтилган.
“Ҳозирги кунда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга пенсия олиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш бўйича таклиф ёки қўшимчалар киритиш кўзда тутилмаган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ махсус унвонда хизмат ўташ муддатларига ўзгартиришлар киритилганди.
LiveБарчаси