Махсус унвонда хизмат ўташ муддатларига ўзгартиришлар киритилди
Жамият
−
22 Август 2024
16252Ўзбекистонда махсус унвонда хизмат ўташ муддатларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда кеча, 21 август куни 296-сонли Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
- “катта лейтенант” – 3 йил;
- “капитан” – 4 йил;
- “майор” – 5 йил;
- “подполковник” – 6 йил”.
Шунингдек, Давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
- “божхона хизмати катта лейтенанти” – 3 йил;
- “божхона хизмати капитани” – 4 йил;
- “божхона хизмати майори” – 5 йил;
- “божхона хизмати подполковниги” – 6 йил”.
Бундан ташқари, Фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий унвонлардаги хизмат муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
- “катта лейтенант” ҳарбий унвонида – 3 йил;
- “капитан” ҳарбий унвонида – 4 йил;
- “майор” ҳарбий унвонида – 5 йил;
- “подполковник” ҳарбий унвонида – 6 йил”.
Шу билан бирга, Миллий гвардия ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
- “катта лейтенант” – 3 йил;
- “капитан” – 4 йил;
- “майор” – 5 йил;
- “подполковник” – 6 йил”.
LiveБарчаси
18 Февраль
18 Февраль
Тренддагилар




