ИИББда икки бошлиққа янги ўринбосарлар тайинланди
Жамият
−
08 Сентябрь 2019
5170Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида икки бўлим бошлиғига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, подполковник Дилмурод Мирҳамдамович Мирсодиқов Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.
Дилмурод Мирсодиқов 1979 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 2000 йили Ўзбекистон ИИВ Академиясини тамомлаган.
Ички ишлар органлари тизимидаги фаолиятини 2000 йили Шайхонтоҳур тумани ИИБ Тергов бўлими терговчиси сифатида бошлаган. 2010 йилга қадар Шайхонтоҳур тумани ИИБ ва Тошкент шаҳар ИИББнинг тергов бўлинмаларида турли лавозимларда ишлаган.
2010-2014 йилларда Ўзбекистон ИИВ Бош тергов бошқармаси (ҳозирги Тергов департаменти) да бўлим бошлиғи сифатида, 2014 йилдан 2019 йилгача Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. 2019 йил апрелидан августигача Олмазор тумани Ички ишлар органлари (ИИО) фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ФМБ) бошлиғи ўринбосари — тергов бўлинмаларини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи эди.
Шунингдек, подполковник Аҳмаджон Қўчқорович Фозилов Тошкент шаҳар ИИББнинг Молиявий ва моддий-техникавий таъминоти бошлиғи ўринбосари — моддий-техник ва хўжалик хизмати бошлиғи этиб тайинланди.
Аҳмаджон Фозилов 1970 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йили Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.
У ички ишлар органлари тизимидаги фаолиятини 1996 йили Тошкент метрополитенини қўриқлаш бўйича ИИБнинг саф бўлинмалари батальони ходими сифатида бошлаган.
2010 йилга қадар Шайхонтоҳур тумани ИИБ ва Тошкент шаҳар ИИББнинг тергов бўлинмаларида турли лавозимларда ишлаган. 2010-2014 йилларда Ўзбекистон ИИВ Бош тергов бошқармаси (ҳозирги Тергов департаменти)да бўлим бошлиғи в.б ва бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2014 йилдан 2019 йилгача Тошкент шаҳар ИИББ тергов бўлинмаларида турли лавозимларни эгаллаган, 2019 йилнинг январидан августга қадар Олмазор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари сифатида хизмат қилган.