“Игора” курорт мажмуасида МДҲ саммити бошланди (видео)

Олам

image

Россиянинг Ленинград вилоятидаги “Игора” бутун мавсумий курорт мажмуасининг муз саройида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтмоқда.

Саммитда Санкт-Петербургга амалий ташриф билан борган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Россия Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этмоқда.

Саммитда фаолиятнинг устувор йўналишлари ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Президент Путин йиғилиш аввалида Қозоғистондаги авиаҳалокат муносабати билан йиғилганлар номидан ҳамдардлик билдирди.

"Сизнинг номингиздан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва жабрланганларнинг барчасига ҳамдардлигимни билдирмоқчиман. Уларнинг тузалиб кетишига умид қилайлик. Қозоғистон Президенти билан келишилган ҳолда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг самолёти бортида тиббиёт ходимлари ва зарур қўшимча жиҳозлар билан Ақтауга учади", деди Путин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян коронавирусга топширган тест натижаси ижобий чиққани учун МДҲ саммитида иштирок этмаслигини билдирганди. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев эса Қозоғистонда содир бўлган авиаҳалокат муносабати билан МДҲнинг норасмий саммитида қатнашмай Бакуга қайтди.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ саммит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг