Пашинян МДҲ саммитида қатнашмайди
Олам
−
25 Декабрь
3341Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)нинг норасмий саммитида иштирок этмайди. Бу ҳақда Пашинян ўз Facebook саҳифасида пост қолдирган.
Маълум қилинишича, вазирнинг коронавирусга топширган тест натижаси ижобий чиққани учун у МДҲ саммитида иштирок этиш ниятидан қайтган.
“Ҳамкасбларим билан маслаҳатлашганимдан сўнг, бугун Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этмайман”, дея қўшимча қилган Пашинян.
Шунингдек, Арманистон Бош вазири эртага, 26 декабрь куни бўлиб ўтадиган ЕОИИ Олий иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этиш бўйича кун охиригача қарор қабул қилишга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 24 декабрь куни амалий ташриф билан Россия Федерациясига борганди. Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси 25-26 декабрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ҳамда Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.
LiveБарчаси