Мирзиёев Россияга етиб борди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 24 декабрь куни амалий ташриф билан Россия Федерациясига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

"Пулково" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Сўнг давлат раҳбари губернатор ҳамроҳлигида Исаакий майдонида пиёда сайр қилди. 

Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси 25-26 декабрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ҳамда Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends