Ибрагимович яна жароҳат олди
Спорт
−
25 Апрель 2023
2898Швециялик футболчи Златан Ибрагимович мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмаслиги мумкин. Бу ҳақда “Pazzi di Fanta” хабар берди.
Манбага кўра, “Милан” ҳужумчиси “Лечче”га қарши (2:0) А Серия ўйини олдидан ўтказилган чигалёзди машғулотлари пайтида ўзини ноқулай ҳис қилган. Кўп ўтмай, Ибрагимович оқсоқланиб қолган ва кийим алмаштириш хонасига олиб кириб кетилган.
Жорий мавсумда Златан Ибрагимович “Милан” сафида А Серияда бор йўғи 4 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.
41 ёшли ҳужумчи мавсум бошидан бери тиззасидан олган жароҳати сабабли мавсумдаги илк ўйинини февраль ойида ўтказди. Кейинроқ Ибрагимович март ойида FIFA кунлари доирасидаги ўйинда жароҳат олди ва бир ойга сафдан чиққанди. У ўтган якшанбага келибгина “Лечче”га қарши