Рафаэл Леау “Галатасарой”га ўтмоқда – Скира
Спорт
−
15:38 153 1 дақиқа
Италиянинг “Милан” жамоаси ҳужумчиси Рафаэл Леаунинг “Галатасарой”га трансфери бўйича келишув якунланган. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ўзининг X саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Туркия клуби 27 ёшли португалиялик футболчи учун 44 миллион евро тўлайди. Шунингдек, “Милан” Леаунинг келажакдаги трансферидан тушадиган маблағнинг 20 фоизини олади.
Леау яқин кунларда кейин тиббий кўрикдан ўтиши ва Истанбулда шартнома имзолаши режалаштирилган. Келишув 2030 йилгача амал қилади. Футболчининг йиллик маоши эса 12 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Леау барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У жорий мавсумда ҳали бирорта расмий учрашувда иштирок этмади.
“Transfermarkt” портали португалиялик футболчининг трансфер қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август