IBA Халқаро Олимпия қўмитаси устидан шикоят билан чиқди

Спорт

image

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) жазоирлик Иман Хелиф ҳамда Хитой Тайпейи вакиласи Лин Ютингни Олимпиада ўйинларида иштирок этишини маъқуллагани юзасидан Швейцария, Франция ва АҚШ судларига расмий шикоят билан мурожаат қилди.

Ташкилот ўз мурожаатида АҚШ Президенти Дональд Трампнинг трансгендерларнинг аёллар спорт мусобақаларида иштирок этишини тақиқлашга қаратилган ижро фармойишини қўллаб-қувватлади. IBA барча синовларни олдиндан ўтказганини ва Хелиф ва Ютингни Олимпиадада иштирок этишини тақиқлаганини маълум қилгани, бироқ ХОҚ бунга эътибор қаратмаганини даъво қилиб келмоқда. Умар Кремлёв бошчилигидаги ташкилотнинг навбатдаги юриши бу суд бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп трансгендерларни аёллар спорт мусобақаларида иштирок этишини тақиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

IBA Халқаро Олимпия қўмитаси Халқаро бокс ассоциацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг