Hyundai учар машина лойиҳасини яратди
Технология
−
25 Сентябрь 2020
8758Лас-Вегасда ўтказилган CES-2020 кўргазмасида Hyundai ўзининг Personal Air Vehicle (Шахсий ҳаво транспорти) яратилиши ҳақида эълон қилди.
Hyundai томонидан ўйлаб топилган бундай транспорт воситалари мегаполисларни тирбандликлардан халос қилади ва шу билан бирга одамларга манзилларига тезроқ етиб олиш имкониятини беради. Чунки, одамларнинг самолёт ва қуруқликдаги транспорт воситаларини ишлатишларининг ҳожати қолмайди.
Янги форматдаги транспортнинг савдоси 2028 йилда бошланиши кутилмоқда. Аммо, бунинг учун янгиликни яхшилаб синовдан ўтказиш ва сертификатлаш талаб этилади.
Корея Республикаси пойтахти Сеул яқинидаги Инчхон шаҳрида жойлашган Инчхон халқаро аэропорти янги технологияни синовдан ўтказадиган жой сифатида танланган. Мамлакатнинг энг йирик авиация маркази ва дунёдаги энг йирик аэропортлардан бири Инчхон Hyundai'га ҳаво транспортини синовдан ўтказиш жараёнларида ўзининг хизматлари билан катта ёрдам беради.
LiveБарчаси