Қисқичбақасимон Hyundai билан тор жойларда “парковка” қилиш осонлашди
Технология
−
13 Январь 2023
9141Hyundai'нинг IONIQ 5 русумли янги концепциядаги автомобили автотураргоҳда машиналарнинг параллел жойлашишини осонлаштиради. Бу ҳақда АҚШнинг "primenewsprint" нашри хабар берди.
Электр энергиясида ҳаракатланадиган янги транспорт воситаси GMC Hummer EV ва Rivian R1T русумли қимматбаҳо машиналар каби "қисқичбақасимон" юриш хусусиятига эга. Шунингдек машинанинг "танк" режими ғилдиракларнинг ноодатий айлана тарзда ҳаракатланишига имкон беради.
Ўтган ҳафта CES 2023 (Дунё бўйича илғор технологиялар ва глобал инноваторлар учун нуфузли технологик тадбир) кўргазмасида Hyundai компаниясининг Mobis бўлими ўзининг "e-Corner" технологиядаги автомобилининг сўнгги версиясини намойиш қилди.
Компания тез орада транспорт воситаларининг параллель тўхташ учун ён томонга ҳайдаш, нол-бурилиш ҳамда турган ҳолда 180 ёки 360 градусга бурилиш функцияларидан фойдаланишга рухсат бериши мумкин.
IONIQ 5 концепцияси тўрт ғилдиракни бир йўналишда айлантира олади ва жойлашиш учун ён томонга "қисқичбақасимон" ҳаракатланиши мумкин.
Нол-бурилиш функцияси технологиядаги барча ғилдиракларни бир томонга буриш ва автомобилни тор жойда ҳам манёвр (қулай вазиятга ўтиш мақсадидаги ҳаракат) қилиш имкониятини беради.
Компания, шунингдек тизимни диагонал (ён томонга) тарзда ҳайдалишини ҳам намойиш этди. Ушбу хусусият 115 минг долларлик Hummer EV'да ҳам мавжуд, аммо Hyundai'да бу технология янада такомиллашган.
Hyundai'нинг янги "e-Corner"ида деярли ҳар қандай электрон транспорт воситаси ёки PHEV(ҳам ёнилғи, ҳам электр билан ҳаракатланадиган гибрид транспорт воситаси) учун яхлит электр моторлар, симли тормозлаш тизми ва электр амортизаторлардан фойдаланилган.
Технологиядаги ғилдиракларнинг ҳаракатланишида қўшимча жой талаб қилинмайди ва ҳаракатланиш давомида бошқа транспорт воситаларига ҳалақит бермайди.
Ушбу тизим ишлаб чиқаришдаги анча ривожланган технология ҳисобланади. Унинг бенуқсон ишлаши учун тўртта моторли конфигурация керак бўлади. Чунки ҳар бир ғилдирак мустақил моторга эга қилиб яратилган. Аммо бу хусусияти тизим учун сарфланадиган харажатларни оширади.
Нол-бурилиш режими кундалик ҳаракатланишда унчалик муҳим бўлмаслиги мумкин. Лекин осон параллель жойлаша олиш функцияси тизимдан фойдаланувчиларга манзур келиши эҳтимоли юқори.
LiveБарчаси