Фарғонада қалин туман туфайли 4 та машина аварияга учради

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Бувайда тумани ҳудудида 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 28 ноябрь куни соат 08:15 атрофида Бувайда тумани “Янгиқадам” МФЙ ҳудудидан ўтган “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Cobalt русумли автомобилнинг ортидан ҳаракатланиб келаётган Nexia-2, Tiko ва Hyundai Porter русумли автомобиллар қалин туман тушган вақтда оралиқ масофани сақламаганлиги сабабли ўзаро тўқнашган.

Оқибатда Tiko автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона Nexia-2 Hyundai қалин туман Tiko

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг