Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жамият
−
27 Ноябрь 2023
8136Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шахар ИИББ ахборот хизмати бошлиғи Нилуфар Исохонова QALAMPIR.UZ'га хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 27 ноябрь куни соат 17:00 ларда Яшнобод тумани Мирзо Улуғбек кўчасида 33 ёшли Ж.А. бошқарувида бўлган Cobalt, 48 ёшли А.Г. бошқарувида бўлган Nexia-2, 33 ёшли А.В. бошқарувидаги Spark, 35 ёшли Б.А. бошқарувидаги Cobalt ва 53 ёшли А.Т. бошқарувида бўлган Nissan русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
“ЙТҲ оқибатида фақат 33 ёшли Spark ҳайдовчиси тан жароҳати олган бўлиб, айни вақтда унга тиббий ёрдам кўрсатилган”, дейди Нилуфар Исохонова.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 ноябрь куни Наманган вилояти Чортоқ туманида ичида икки нафар ҳайдовчи ва фельдшер бўлган тез ёрдам машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учраган эди. Оқибатда бир нафар машина ҳайдовчиси вафот этганди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.