Hyundai Solaris'нинг махсус версиясини ишлаб чиқаради
Технология
−
22 Сентябрь 2020
8813Кореянинг Hyundai компанияси жорий йилнинг октябрь ойидан Solaris моделининг махсус ўзгартирилган турини ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда “Autonews” хабар берди.
Автомобилнинг тиражи 6 мингга яқин бўлади. Янги маҳсулот нархи ҳозирча номаълум.
Автомобиль одатий Solaris седанидан ташқи қиёфаси билан ажралиб туради. Моделда LED оптикаси, тўқ хром панжара ва серия номи ёзилган ёрлиқ бўлади.
Бундан ташқари, Solaris'нинг махсус версияси иқлим назорати, саккиз дюймли сенсорли дисплей, чарм қопланган руль кабилар билан жиҳозланади.
LiveБарчаси