Гўшт, шакар, гуруч қимматлади. Бозорларда нарх-наво қандай?

Жамият

image

Жорий йилнинг 29 июнь ҳолатига кўра, ҳудудий марказий деҳқон бозорларида суякли мол гўшти 45 мингдан 76 минг сўмгача сотилган. 1 кг қўй гўштининг нархи эса 55 мингдан бошланиб, 88 минггача чиққан. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Статқўмга кўра, 1 кг пиёз 2 мингдан 5,5 минг сўмгача сотилган бўлса, картошка 2 мингдан 7 минг сўмгача сотилган.

Сабзи 1 минг сўмдан 6 минг сўмгача, гуруч эса 5 минг сўмдан 22 минг сўмгача пулланган. 10 дона тухумнинг нархи 7 мингдан 15 минг сўмгача етган.

Буни қарангки, ўсимлик ёғи нархи орадан бир ҳафта ўтса ҳам ўзгаришсиз қолибди. Бозорларда 1 литр ёғ ўртача 15 500 сўмдан 30 минг сўмгача сотилган. 1 кг шакар нархи эса 10 минг сўмдан 18 минг сўмгача етган.

Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

нарх-наво

Баҳолаганлар

381

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг