Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
04 Сентябрь 2021
3950Бугун, 4 сентябрь куни Токио Паралимпиадасининг таэквондо бўйича аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Гулжаной Наимова ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Ушбу босқичда Наимовага Буюк Британия вакили Эми Трусдейл рақиблик қилди. Эътиборли томони ўзбекистонлик таэквондочи мусобақанинг биринчи рақамли спортчисини 60:14 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Финал жангги 17:00 да бошланади. Гулжаной Наимова Украина ёки Бразилия вакилига қарши даянга кўтарилади.
LiveБарчаси