Ўзбекистонлик 5 нафар пара таэквондочи Паралимпиада йўлланмасини қўлга киритди
Спорт
−
04 Январь
2385Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи рейтингни эълон қилди. Унга кўра, илк бор ўзбекистонлик 5 нафар пара таэквондочи рейтинг орқали Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди.
Аёллар:
Зиёда Исоқова (-47 кг);
Гулжаной Наимова (+65 кг).
Эркаклар:
Зуҳриддин Тоҳиров (-63 кг);
Жавоҳир Алиқулов (-70 кг);
Асад Тоштемиров (-80 кг).
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон делегацияси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара таэквондо дастурида 3 нафар спортчи билан иштирок этган.
Ҳозирга келиб, Париж-2024 Паралимпиадасида иштирок этувчи ўзбекистонлик пара атлетлар сони 32 нафарга етди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023