Медалсиз қолиб кетишдин қўрқиб, даянга чиқдим – Гулжаной Наимова
Спорт
−
06 Сентябрь 2021
6698Токио Паралимпиадаси иштирокчилари “Янги Ўзбекистон” боғига етиб келди. Бу ерда спортчиларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилмоқда.
Сўнгги, саккизинчи олтин медалга сазовор бўлган таэквондочи Гулжаной Наимова мусобақа таассуротлари билан ўртоқлашди:
“Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар, катта ҳаяжондаман. Бизни қўллаб-қувватлаб, дуо қилиб турганингиз учун ташаккур. Буларнинг барчасини ич-ичимиздан ҳис қилиб турдик. Тўғрисини айтсам, рақибларим кучлилигидан, медалсиз қолиб кетишдин қўрқиб, даянга чиқдим. Мустақиллик байрамида Президентимизнинг Паралимпиячиларга йўллаган табригидан сўнг, ўзимга бўлган ишончим ортди ва рейтингда биринчи рақамда сараланган спортчини йирик, 60:14 ҳисобида мағлубиятга учратдим. Бизнинг мотивациямиз Президентимиздир”.
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасига илк олтин медални келтирган дзюдочи Учқун Қуронбоев сўзга чиқди.
“Ассалому алайкум, ҳурматли Ватандошлар. Бизни қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Делегациямиз ҳисобига биринчи олтин медални қўшганимдан хурсандман. Тақдирлаш маросими бўлаётган пайтда Президентимиз Навоий вилоятида бизни табриклади. Бундан бошимиз кўкка етди. Ўзбекистон байроғини янада юқорига кўтаришга ваъда бераман. Бизнинг мотивациямиз Президентимиздир”, дейди Қуронбоев.
Маълумот учун: Ўзбекистон делегацияси спортчилари 19 та медалга (8 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза) эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида жаҳонда 16-ўринни эгаллади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь