Гулнора Каримованинг собиқ ҳамкори карликка чалиндими?
Олам
−
22 Ноябрь 2019
22164Продюсер Максим Фадеев "Мен сизни эшитмаяпман" номли ҳужжатли фильмида 38 ёшида касбий жароҳати туфайли эшитиш муаммосига дучор бўлганини тан олди.
Фадеевнинг сўзларига кўра, қулоғидаги кучли шовқин уни ҳеч тарк этмаяпти. "Эшитиш қобилятим қаттиқ шикастланган ва мен бутунлай кар бўлганман. Асабларим тамом бўлди. Эшитиш қобилятимни йўқотиб, ҳаётимни йўқотганимни англадим", деди Фадеев.
Максим Фадеев 51 ёшда бўлиб, у Линда, "Юлдузлар фабрикаси" рассомлари, Глюкоза билан ижодий ҳамкорликда ишлаган. У яқинда MALFA продюсерлик марказидан ишдан бўшатилди.
Эслатиб утамиз, Максим Фадеев Гулнора Каримова билан ҳам ижодий хамкорлик қилган эди.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси