Гукеш жуда яхши ҳимояланди – Синдоров

Спорт

−

visibility2667 timer1 дақиқа

image

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу билан шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун кечаётган баҳснинг биринчи партиясида рақиби жуда яхши ҳимояланганини айтиб ўтди. Бу ҳақда у биринчи партиядан кейинги матбуот анжуманида сўз очди.

“Мен бироз босим ўтказишга муваффақ бўлдим ва ўз устунлигимдан фойдаланишга ҳаракат қилдим, аммо Гукеш жуда яхши ҳимояланди. Вазиятни ҳисобга олган ҳолда босимни сақлаб қолишга уриндим, бироқ охир-оқибат у яхшироқ юришларни топди”, дейди Синдоров.

Икки шахматчи ўртасида кечаётган мазкур баҳс жаҳон чемпионлиги тарихидаги энг ёш тўқнашув ҳисобланади. Шу боис мусобақага бўлган эътибор ҳам юқори. Бироқ Синдоров бу ҳолат унинг ўйинга бўлган ёндашувига таъсир қилмаслигига ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

“Бутун шахмат олами ушбу баҳсни кузатаётганини биламан. Одатда бу жуда катта босим юзага келтиради, аммо мен бу ҳақда ўйламасликка ҳаракат қиляпман. Фақат ўйин залидаги муҳитга кўникишга уриняпман. Энг муҳими, яхши шахмат ўйнаш”, дейди Жавоҳир.

Учрашув Женева шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Биринчи партиядан сўнг ҳисоб 0,5:0,5 кўринишида. Бугун, 25 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да жаҳон чемпионлиги учун кечаётган баҳснинг иккинчи партияси бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг