Грузиядаги намойишлар натижа берди
Олам
−
09 Март 2023
11216Иқтидордаги “Грузия орзуси – Демократик Грузия” партияси норозилик намойишлари фонида Грузия парламентидан чет эл агентлари ҳақидаги қонун лойиҳасини чақириб олишга қарор қилди. Бу партиянинг бугун, 9 март куни эълон қилинган баёнотида келтирилган.
“Жамиятнинг ҳар бир аъзоси олдида жавобгар бўлган ҳукмрон куч сифатида биз қўллаб-қувватлаган қонун лойиҳасини ҳеч қандай шартларсиз қайтариб олишга қарор қилдик”, дейилади партия сайтида.
Қайд этилишича, партия чет эл агентлари тўғрисидаги қонунни қабул қилиш нега зарур эканини жамоатчиликка яхшироқ тушунтиришни режалаштирмоқда. Бунинг учун республика бўйлаб аҳоли билан учрашувлар ўтказилади.
“Грузия тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолади ҳамда жамиятнинг асосий танлови бўлган Европа томон муносиб ҳаракат қилишда давом этади”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, Грузия парламенти хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллагани мухолифат, фуқаролик фаоллари, шунингдек, оддий фуқароларнинг жиддий норозилигига сабаб бўлган эди. Тбилисида минглаб кишилар норозилик намойишларига чиққан эди. Хавфсизлик кучлари намойишчиларни сув пуркагичлар ва кўзни ёшлантирувчи газ ёрдамида тарқатиб юборганди. Ҳозирда икки кун давом этган норозилик намойишларида 130 дан ортиқ одам ҳибсга олингани, 60 нафар полициячи яралангани айтилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь