Грузияда Ҳукумат ва мухолифат келишув имзолади 

Олам

image

Грузияда Ҳукумат ва мухолифат вакиллари сиёсий инқироздан чиқиш бўйича келишувни имзолади.  

Тадбир мамлакат Президентининг Тбилисидаги қароргоҳида бўлиб ўтган. 

Шартномаларни Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель таклиф қилган. 

"Бугун жуда муҳим кун, бу барча муаммоларни ҳал қилиш учун янги, тинч йўлнинг бошланишидир", деган мамлакат Президенти Саломе Зурабишвили. 

"Грузияга йўл" деб номланган ушбу келишув парламентда давом этадиган ва Грузиянинг ривожланишига асос бўладиган янги бобнинг бошланишини англатади", деган Европа Иттифоқининг Грузиядаги элчиси Карл Харцель. 

Маълумот ўрнида, Грузиядаги сиёсий инқироз аксарият мухолифат партиялари сайловдаги фирибгарликни даъво қилиб, парламентдаги ўринларини тарк этгандан кейин бошланган. 

Эслатиб ўтамиз, Грузиянинг "Бирлашган миллий ҳаракат" мухолифат партияси раиси Ника Мелия жорий йилнинг февраль ойида гаров пули тўламагани учун ҳибсга олинган. Мелиянинг ўзи суднинг ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорини ихтиёрий равишда бажаришдан бош тортганини маълум қилганди. Ушбу суд жараёни эса мамлакатда сиёсий инқирозни келтириб чиқарганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг