Грузияда ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш бўлмоқда – ДХХ (видео)

Олам

image

Тбилисида парламент биноси ёнида ҳукуматга қарши намойишлар Грузияда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга уриниш бўлаётганидан далолат бермоқда. Бу ҳақда Грузия Давлат хавфсизлик хизматининг (ДХХ) баёнотида айтилади.

“Мамлакатимизда сўнгги кунларда содир бўлаётган воқеалар режалаштирилган бузғунчилик жараёнлари Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олиш иши бўйича олиб борилган тергов-суриштирув ишлари доирасида аниқланган ҳақиқий ҳолатларга мувофиқ амалга оширилаётганидан далолат беради. Бу ҳақда жамоатчиликни олдиндан хабардор қилдик”, дейилади баёнотда.

ДХХга кўра, Муайян сиёсий партиялар ва ноҳукумат ташкилотлар Грузияда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишдан манфаатдор. Грузия разведка хизмати Жиноят кодексининг “Грузия конституциявий тузумини мажбуран ўзгартириш мақсадида фитна ёки исён” моддаси бўйича тергов олиб бормоқда.

Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг огоҳлантиришича, Тбилиси марказида намойишлар иштирокчилари томонидан зўравонлик ҳолатлари кўпайиб бораётганига қарамай, мамлакат расмийлари уларнинг Украина Майданидаги сценарийга ўхшаш воқеаларга айланишига йўл қўймоқчи эмас. 

“2013 йилдаги Украинадан фарқли ўлароқ, Грузия мустақил давлат, кучли институтлар, энг муҳими, тажрибали ва доно одамлардир. Майдан сценарийсини Грузияда амалга ошириш мумкин эмас. Грузия давлати бунга йўл қўймайди”, дейди у.

Бош вазирнинг таъкидлашича, тартибсизликларни қўзғатувчиларнинг радикал гуруҳи тахминан 500 кишидан иборат. Улар тартибли равишда полицияга қарши тажовузкор ҳаракатлар, жумладан, молотов коктейллари ва пиротехника воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этган.

Кобахидзенинг фикрича, Тбилисидаги намойишчиларнинг зўравонлик ҳаракатлари учун барча жавобгарлик европалик сиёсатчилар, бюрократлар, шунингдек, уларнинг Грузиядаги агентлари – радикал мухолифат партиялари шаклидаги "бешинчи колонна" зиммасига тушади.

“Радикаллар ва уларнинг чет эллик ҳомийлари Грузияни беқарорлик ва тартибсизлик яратиш, украинлаштириш учун ҳар қандай сабаб ўйлаб топишга ҳаракат қилмоқда. Грузияда Майдан сценарийси амалга оширилмайди. Охирги уч йил давомида жамиятимиз гувоҳи бўлган бундай ёлғон ва иккиюзламачилик грузинларнинг Европа институтларига бўлган ишончини пасайтиради”, деди Бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тбилиси ва Грузиянинг бошқа шаҳарларида Бош вазир Ираклий Кобахидзе Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни 2028 йилгача тўхтатганини эълон қилганидан кейин стихияли норозилик намойишлари бошланганди. Ираклий Кохабидзенинг айтишича, мамлакат кейинги тўрт йил давомида Европа Иттифоқининг ҳар қандай бюджет грантлари ва кредитларидан бутунлай воз кечади.

Грузия Президенти Саломе Зурабишвили ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясининг музокараларни тўхтатиш қарори “бир неча ой аввал бошланган конституциявий тўнтаришнинг якуний нуқтаси бўлди”, деб атади. У ҳам намойишчилар билан учрашиш учун майдонга чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг