Гринвуднинг ҳибсга олиниши Лингарднинг фойдасига ишлади

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед”нинг 20 ёшли британиялик ҳужумчиси Мейсон Гринвуд билан юзага келган шов-шувли вазият манкунианликлар ярим ҳимоячиси Жесси Лингарднинг жамоада қолишига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Telegraph” нашри хабар берди.

Манбага кўра, айнан Гринвуднинг ҳибсга олиниши ва машғулотлардан четлатилиши “Манчестер Юнайтед”ни Лингард билан хайрлашиш режаларидан воз кечишга мажбур қилган. Олдинроқ Жессига “Ньюкасл” ва “Вест Хэм”дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг севгилиси Харриет Робсон калтакланиш изларини кўрсатган ва Мейсонни зўравонликда айблаган эди. “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти эса Гринвудга қарши айбловлар туфайли уни машғулотлардан четлатган.

Маълумот учун, Гринвуд "Қизил Иблислар" сафида Криштиану Роналду билан бирга тўп тепади. Мейсон мухлислар томонидан декабрь ойининг энг яхши футболчиси, деб тан олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

МЮ Лингард Гринвуд Робсон

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг