Грилиш “Сити”ни нима учун танлаган? 

Спорт

image

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Жек Грилиш 2020 йилда “Манчестер Юнайтед”га ўтишга яқин келганини тан олди ва нима учун “Манчестер Сити”ни танлаганини маълум қилди. 26 ёшли футболчи бу ҳақда “TheTelegraph” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Мен кетишга жуда яқин эдим, лекин охир-оқибат ҳеч нарса содир бўлмади. Биз “Юнайтед” билан мавсумолди ўйинида баҳс олиб бордик. Кейинги ўйин, “Брайтон”га қарши кубок баҳсига қадар клубдан кетишим керак эди. Аммо МЮга қарши ўйиндан сўнг, “Астон Вилла” бош директори Кристиан Перслоу ва агентимга янги шартнома имзолашимни айтдим. Эртаси куни итим билан сайрга чиқдим, шартнома имзоладим ва ўша куни майдонга тушдим. Биз товон пули миқдори бўйича келишиб олдик ва агар бирор жамоа уни тўлашга қарор қилса, ўша клуб сафига ўтишим мумкин эди. Ажойиб мавсум ўтказдим ва “Вилла” 100 миллион фунт ишлаб олди”, дейди Грилиш. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида англиялик футболчини “Ман Сити” 100 миллион фунтэвазига сотиб олганди.

Маълумот учун, Грилиш “шаҳарликлар” сафида барча мусобақалар доирасидаги 15 ўйинда майдонга тушган ва 2 та гол уриб, 3 та голли узатман амалга оширган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Англия Астон Вилла Ман Сити Ман Юнайтед Грилиш

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг