Грецияда ҳайдовчилар йўловчиларга хизмат кўрсатишни тўхтатди

Олам

image

Бугун, 17 февраль куни Греция пойтахти Афина шаҳрида такси ҳайдовчилари уч кунлик иш ташлашни бошлади. Бу ҳақда “Ekathimerini” хабар берди.

Такси ҳайдовчилари ассоциацияси чақириғи билан ҳайдовчилар 17 февраль куни соат 06:00 дан ишни тўхтатган. Иш ташлаш жорий йил 20 февраль куни соат 06:00 гача давом этади.

Бу вақт ичида таксилар йўловчиларга хизмат кўрсатмайди. Шунингдек, ҳайдовчилар Афина кўчаларида норозилик юришлари ўтказишни режалаштирган.

Хабарларга кўра, ҳайдовчилар электромобилларга босқичма-босқич ўтиш тартибини жорий этиш, автомобилларни ижарага олиш қоидаларини белгилаш, автобус йўлакларидан фойдаланишга рухсат бериш ва солиқ юкини камайтиришни сўрамоқда. 

Агар талаблар бажарилмаса, ҳайдовчилар муддатсиз иш ташлаш эълон қилишларини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ франциялик фермерлар агар ҳукумат тугунли дерматит касаллиги авж олгани сабабли чорва молларини мажбурий сўйишни тўхтатмаса ва Евроиттифоқнинг MERCOSUR (Жанубий Америка давлатларининг иқтисодий-сиёсий интеграция блоки) мамлакатлари билан савдо келишуви имзоланишига тўсқинлик қилмаса, Парижни мингта трактор билан қамал қилиш билан таҳдид қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Греция ҳайдовчилар Афина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг