Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими?
Жамият
−
09:06 1064 1 дақиқа
2027 йилнинг 1 январидан бошлаб экостикер олмаган ҳайдовчиларга 10 БҲМ миқдорида жарима солиниши ва экостикер пуллик бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур хабарларни тасдиқловчи қонуний асослар мавжуд эмас.
Хизмат фуқароларни йўл ҳаракати хавфсизлигига оид маълумотларни фақат ваколатли идораларнинг расмий саҳифаларидан олишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Транспорт воситасининг экологик тоифаси унинг ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган экологик синфига мувофиқ белгиланиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси
“Пахтакор“ га 5 млрд сўм ажратилди
30 Октябрь