Греция Бош вазири қароргоҳида ёнғин чиқди
Олам
−
20 Январь 2024 4402 1 дақиқа
Бугун, 20 январь куни Греция Бош вазири қароргоҳи бўлган Максима саройида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Греция Иқлим инқирози ва фуқаролик муҳофазаси вазирлиги хабар берди.
“Бугун эрталаб Максима саройининг биринчи қаватидаги қўшни омборхонада ёнғин содир бўлди. Ўчиришда 7 та ёнғин-қутқарув экипажидаги 24 нафар ўт ўчирувчи иштирок этди. Ёнғин тезда бартараф этилди, фақат кичик моддий зарар етган”, дейилади вазирлик хабарида.
Аниқлик киритилишича, воқеа ваколатли тергов бўлими томонидан текширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Султон Абдулҳамид яшаган саройда ёнғин чиққан эди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель