Green Card'га анкета тўлдириш қачондан бошланиши маълум бўлди

Олам

image
Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг: Green Card натижаларини қандай аниқлаш мумкин? north_east

Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг: Green Card натижаларини қандай аниқлаш мумкин?

АҚШнинг “Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – DV” (Green Card) дастурида қатнашиш учун анкета тўлдиришнинг навбатдаги муддати 2 октябрдан 5 ноябргача давом этади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар берди.

Бу йил АҚШ ҳукумати дастур учун 55 минг виза ажратганини маълум қилди. Анкета тўлдириш Тошкент вақти билан 2 октябрь соат 21:00 дан 5 ноябрь соат 21:00 гача давом этади. Рўйхатдан ўтиш бепул, бироқ танлаб олинган номзодлар суҳбатга чақирилганда, расмий виза аризасини топширишдан олдин виза учун тўлов тўлашлари керак бўлади.

Ҳар йили АҚШ ҳукумати дастур доирасида маълум миқдорда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади. Визалар сўнгги беш йил ичидаги АҚШга иммиграция кўрсаткичлари асосида 6 минтақавий ҳудуд орасида тақсимланади. Бунда АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга кўпроқ виза миқдори белгиланади. Визага мурожаат этувчилар компьютер орқали амалга ошириладиган тасодифий танлов лотереяси ёрдамида сараланади. Шахснинг исми лотереяда танланиши унга иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларини ўтиш имкониятини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Green Card

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made