Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг: Green Card натижаларини қандай аниқлаш мумкин?
Бу қизиқ
−
04 Май
13800Бугун, 4 майдан бошлаб Green Card лотереяси ўйинида ариза ҳолатини текшириш мумкин бўлади. Бугун кимдир “Америка орзуси”га эришса, кимнингдир эса омади чопмайди.
Хўш, лоторея натижаларини қаерда ва қандай текшириш, фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун нималар қилиш керак?
Натижаларни қаерда текшириш мумкин?
Ҳар бир иштирокчи Америка иммиграцион визасини олиш имкониятини ютганми ёки йўқми, мустақил равишда аниқлаши мумкин. Сиз мақомингизни https://dvprogram.state.gov манзили орқали АҚШ Давлат департаменти веб-сайтининг махсус бўлимида текширишингиз мумкин.
Буни қандай қилиш керак?
Сайт ҳаволасига киргандан сўнг "Статусни текшириш" тугмасини босинг. Текшириш учун сиз лотерея иштирокчисининг тасдиқлаш рақамини киритишингиз керак, шунингдек очилган ойнада аризачининг фамилияси ва туғилган йилини кўрсатишингиз керак.
Текширишнинг бошқа усуллари борми?
Бу лотерея натижалари ҳақида билишнинг ягона йўли. Давлат департаменти сизга электрон почта ёки оддий хат юбормайди.
Хусусий компаниялардан ариза тўлдирса нима бўлади?
Green Card'га қандай мурожаат қилганингиз муҳим эмас: анкеталарни компаниялар ва ташкилотлар ёрдамида ёки мустақил равишда тўлдиришнинг фарқи йўқ.
Шунингдек, улар Давлат департаменти веб-сайтининг ўша бўлимидаги иштирокчининг тасдиқлаш рақамидан фойдаланиб натижаларни текширади. Агар буни ўзингиз текшира олмасангиз, аризангизни топширган компанияларнинг хизматларидан фойдаланишингиз мумкин.
Тасдиқлаш рақамини йўқотиб қўйса нима қилиш керак?
Лотереяда иштирок этиш ҳолатини текшириш электрон тизимининг веб-сайтида https://dvprogram.state.gov/ESC/CheckStatus.aspx ни тасдиқлаш рақамингизни тиклашингиз мумкин.
Бунинг учун сиз “Тасдиқлаш рақамини унутдингизми” тугмасини босишингиз ва рўйхатдан ўтиш пайтида кўрсатган шахсий маълумотларингизни ва электрон почта манзилингизни киритишингиз керак бўлади.
Агар мен Green Card ютганим ҳақида почта орқали хат олсамчи?
Агар аризангиз лотереяда ютгани ҳақида электрон почта хабарномасини олсангиз, бу фирибгарлик бўлиш эҳтимоли 99,9 фоизга тенг.
Фирибгарлар сиздан алдов йўли билан пул ишлашни хоҳлайди, чунки хатда улар одатда сиздан ўз ҳисоб рақамларига ҳар қандай маблағни ўтказишингизни талаб қилишади.
Шуни эсда тутиш керакки, расмий муассаса ҳеч қачон пул ўтказмаларини амалга оширишни талаб қилмайди.
Сиз фақат Давлат департаментидан ўз ҳолатингизни текширишингиз мумкинлигини эслатувчи электрон хат олишингиз мумкин.
Лотерея ютиб олишдан ташқари АҚШга иммиграция қилиш учун қўшимча талаблар борми?
Шуни ҳам тушуниш керакки, Green Card'ни ютиб олиш тўғрисида билдиришнома олиш ариза берувчиларга виза олишига кафолат бермайди. Қўшма Штатларга бориш учун сиз иммиграцион визага даъвогарлар учун барча талабларга жавоб беришингиз керак.
ДИҚҚАТ!
Текширишни истаган одамларнинг кўплиги сабабли, баъзида www.dvprogram.state.gov веб-сайти очилмаслиги ёки қотиб қолиши мумкин. Шунинг учун уни қайта ишга тушириб, яна текширинг.
Green Card лотереяси ғолиблари Америкада қонуний яшаш ҳуқуқини қўлга киритади.
Ҳар йили АҚШ Давлат департаменти АҚШда тарихан иммиграция даражаси паст бўлган мамлакатларга Green Card беради. Дастурда ҳар йили бутун дунёдан 14 миллионга яқин одам қатнашади.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2023 йилда Green Card орқали АҚШ визасини олиш бўйича дунёда 7-ўринни эгаллади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь