Grammy номзодлари эълон қилинди 

Маданият-санъат

image

Америка Қўшма Штатларининг овоз ёзиш академияси томонидан мусиқа саноатидаги ютуқлари учун хонандаларга тақдим этиладиган Grammy мукофотининг  2024 йил учун номзодлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Grammy'нинг расмий саҳифасида хабар берилди. 

Унга кўра, қўшиқчи SZA тўққизта, хонанда Виктория Моне эса еттита номинацияни эгаллади. Уларнинг номзоди “Йил рекорди” номинациясига тақдим этилган. Шунингдек, Тейлор Свифт, Билли Айлиш ва Майли Сайруснинг номзоди ҳам олтита номинация учун қўйилган. 

Билли Айлишнинг “Барби” фильмидаги “Мен нима учун яратилганман?” (“What I made for”) қўшиғи йилнинг энг яхши қўшиғи номинациясига номзод бўлди.

Ҳар йили мукофот номинациялар сонини кенгайтириб боради. Бу йил ҳам уларнинг рўйхати 3 тага кўпайди : “Энг яхши Африка мусиқаси ижроси”, “Энг яхши альтернатив жаз альбоми” ва “Энг яхши поп рақси”.

Биринчи турда овоз бериш 2023 йил 11 октябрдан 20 октябргача бўлиб ўтди. Якуний раунд эса 2023 йил 14 декабрдан келаси йилнинг 4 январигача бўлган муддатни ўз ичига олади. Тақдирлаш маросими 2024 йил 4 февраль куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади. Grammy'нинг 66-тақдирлаш маросими бир нечта телеканал орқали жонли эфирда трансляция қилинади.

Маълумот учун, Grammy альбом сотуви ва рейтингдаги ўринлардан қатъи назар, бадиий муваффақият, техник ва умумий мукаммалликка эътибор қаратадиган ягона мусиқий мукофотдир. Биринчи Grammy мукофотларини топшириш маросими  1959 йил 4 майда бўлиб ўтган. Кубокда зарҳал граммофон тасвирлангани сабаб мукофот  дастлаб “Граммофон мукофотлари” деб номланган. Grammy мукофоти академия аъзоларининг овози билан аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида “Йил қўшиғи” номинацияси рэп-дуэт Silc Sonic'нинг “Leave The Door Open” қўшиғига насиб қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Grammy Тейлор Свифт номзодлар SZA Виктория Моне Билли Айлиш Майли Сайрус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг