Ғойиб бўлган қимматбаҳо асар қарийб 100 йил ўтиб топилди

Бу қизиқ

image

Австриялик символист рассом Густав Климтнинг “Ёш хоним Лизернинг портрети” асари Венада охирги марта омма олдида намойиш этилганидан 99 йил ўтиб топилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

“Бундай ноёб, бадиий аҳамият ва қадриятга эга бўлган расм ўнлаб йиллар давомида Марказий Европадаги санъат бозорида мавжуд эмас эди”, дейилади портретнинг амалдаги эгалари номидан уни сотувга қўймоқчи бўлган Kinsky аукцион уйи баёнотида.

Қайд этилишича, сурат бадавлат яҳудий оиласи томонидан буюртма қилинган ва уни Климт 1917 йилда, ўлимидан бир йил аввал чизиб тугатган. Келгуси ойларда ушбу асар Германия, Гонконг, Швейцария ва Буюк Британияда намойиш этилади.

Портрет 54 миллион доллардан ортиқ суммага баҳоланмоқда ва жорий йилнинг 24 апрель куни кимошди савдосига қўйилади. Мутахассислар ушбу портретнинг топилишини сенсация деб атаган.Таъкидланишича, портрет дастлаб Лизер оиласига тегишли бўлиб, у охирги марта 1925 йилда оммага тақдим этилган. Исми очиқланмаган ҳозирги эгалари эса асарни 1960 йилларда сотиб олишган. Расм 1925 йилдан 1960 йилгача қаерда бўлганлиги номаълум. Асар қандай қилиб бегона қўлларга тушиб қолгани ҳақидаги ҳикоя, кенг кўламли тадқиқотларга қарамай, сир бўлиб қолмоқда.

Маълумот учун, Климтнинг асарлари ҳар доим кимошди савдоларида катта суммага сотилган. 2023 йилда унинг “Ҳайратланаётган хоним” асари 85,3 миллион фунт стерлинг (108,7 миллион доллар)га баҳоланиб, Европада кимошди савдосига қўйилган энг қиммат санъат асаридан бирига айланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Тошкент вилоятида илк бор Салавкийлар саркардасининг ноёб кўзаси топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

рассом портрет Лизер Густав Климт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made