Трампнинг инаугурация учун расмий портрети эълон қилинди
Олам
−
16 Январь
2382АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг кампанияси Х саҳифасида унинг инаугурация портретини эълон қилди.
“Қирқ еттинчи”, деб ёзилади эълон қилинган постда.
Х фойдаланувчилари ушбу портретни Трампнинг республикачи сифатидаги биринчи президентлик муддати даврида олинган портрети билан солиштирган. Улар янги суратда Трампнинг жилмаймаётгани ва қиёфаси анча жиддий кўринишини таъкидлаган.
Бундан ташқари, фойдаланувчилар ушбу портретни Жанубий Кореянинг машҳур “Кальмар ўйини” (“Squid game”) сериалидаги бош қаҳрамон Сон Ки Хун образи билан солиштирган. Уларнинг қайд этишича, бош қаҳрамон сериалнинг биринчи ва иккинчи мавсумларида “ўйинлар”га иккинчи марта тушганида жилмаймай қўйган ва қиёфаси ўзгарган.
Бу каби солиштиришлар янги портретнинг ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинишига сабаб бўлмоқда.
Маълумот учун, Дональд Трампнинг инаугурация маросими жорий йилнинг 20 январь куни ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп инаугурация кунига қадар 100 дан ортиқ фармон тайёрлаётгани ва уларни Оқ уйга келиши билан дарҳол имзолашни режалаштираётгани хабар қилинган эди. Фармонлар хавфсизликни таъминлаш, мигрантларни депортация қилиш ва Трамп томонидан илгари кўрсатилган бошқа сиёсий устуворликларга бағишланган. Уларнинг кўплари 20 январь куни инаугурация кунида ишга тушиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Пезешкиён Тожикистонда профессор бўлди.
16 Январь
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь