Тошкент вилоятида илк бор Салавкийлар саркардасининг ноёб кўзаси топилди
Бу қизиқ
−
12 Март 2023
6967Тошкент вилояти Бўка туманидан Салавкийлар саркардасининг ноёб кўзаси топилди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.
Қайд этилишича, тухумсимон 2 та хум ва 2 та ўрта асрларга оид Тошкент воҳасининг археологик ёдгорликларига тегишли ашёлар топилган.
Айниқса, уларнинг орасида сиртига аёл қиёфаси бўрттириб, гавдалантирилган тошбақасимон кўза ноёбдир. У қадимги юнон анъанасига мос равишда ишланган. Бу қадимги Чоч-Тошкент ҳудудига салавкийлар саркардаси Демодамнинг (милоддан аввалги III аср) келиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Идишда юнон маъбудасининг тасвири ўз аксини топган.
Маълум бўлишича, бундай идиш Тошкент вилоятида илк бор топилган.
“Худди шундай қиёфа Туркияда милоддан аввалги II асрда қурилган Аполлон ибодатхонасида ҳам бор”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси