Путин ва Лукашенконинг карикатурасини чизган россиялик рассом Польшада отиб ўлдирилди
Олам
−
16 июн 10765 2 дақиқа
Россиялик рассом Семён Скрепецкий Польшадаги Бяла-Подляска шаҳрида отиб ўлдирилди. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.
Хабарларга кўра, воқеа шаҳардаги турар жой мажмуаси яқинидаги автотураргоҳда содир бўлган. Полиция 44 ёшли Россия фуқароси бир неча марта яқин масофадан отиб ўлдирилганини тасдиқлаган.
Тиббий ходимлар воқеа жойига етиб келганида, у аллақачон вафот этган бўлган. Маълумотларга кўра, ҳужумчи жабрланувчига яқин масофадан бир неча марта ўқ узган. Ҳодисадан сўнг полиция шаҳарга кириш-чиқиш йўлларини ёпган, мактаблар ва болалар боғчалари қўриқловга олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятда икки киши иштирок этган бўлиши мумкин. Улардан бири Беларусь консуллиги яқинида қўлга олинган, иккинчи гумонланувчи қидирилмоқда. Айрим норасмий маълумотларга кўра, жиноят жойига келишда такси ҳайдовчисидан фойдаланилгани айтилмоқда, аммо бу ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Семён Скрепецкий (асл исми Роберт Кузовков) Россиянинг Олтой ўлкасидан бўлиб, сиёсий карикатуралари билан танилган рассом эди. У Путин, Лукашенко, Қодиров ва Навалний каби шахсларга ҳажвий расмлар чизган. Шунингдек, у Украина ҳукуматини ҳам танқид қилган ва Миротворец базасига киритилгани ҳақида маълумотлар бор. У 2021 йилдан бери Польшада яшаб ижод қилиб келган. Сўнгги акцияларидан бири 12 июнда Берлинда бўлган. У Россия куни муносабати билан ўтказилган норозилик тадбирида қатнашиб, қўлида Сталин ва Путин тасвирланган карикатура билан пикет қилган.
Скрепецкий Алексей Навальный ҳақида камида учта карикатура чизган бўлиб, уни “Кремлнинг энг муваффақиятли лойиҳаси, Россия мухолифатини йўқ қилган шахс” деб атаган.
Бундан ташқари, у Украина ҳокимиятини ҳам танқид қилган ва шу сабабли Украина “Миротворец” базасига киритилган.
Семён Скрепецкий “Россия-2028” номли китоб муаллифи. У шунингдек YouTube’да сатирик видеоблог юритган ва MC Screp тахаллуси остида трап услубида қўшиқлар ёзган.
Live
БарчасиБлогер Азиз Ҳакимов 4 йилга қамалди
11 август
Путин ҳеч нарсадан қўрқмаслигини айтди
11 август