Курс UZS

USD

12 879.95

-4.67

EUR

13 520.08

24.73

RUB

150.69

1.84

Саҳари “Манчестер Сити” ҳақида янги карикатура чизди (видео)

Спорт

image

Таниқли карикатурачи рассом Ҳамид Саҳари ўзбекистонлик футболчи тўп тепадиган Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳақида янги ижодий иш яратди.

Анимацион видеода “шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиола Европа Чемпионлар лигасидаги бўлажак рақиби қайси бўлишини ўйлаб, хомуш бўлаётгани ва ҳаёлида клуб эгасидан пул олиб, “Барселона” футболчилари Ямаль, Рафинья ва Левандовскини Манчестерга олиб келгани тасвирланган.

Карикатурада узоқ пландаги Абдуқодир Ҳусанов тасвирига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин.

Маълумот учун, бугун, 31 январь куни Швейцариянинг Нон шаҳрида ЕЧЛ плей-офф баҳсларига қуръа ташланади. “Манчестер Сити” плей-оффда Мадриднинг “Реал” ёки Мюнхеннинг “Бавария” клуби билан тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир таниқли карикатурачи Омар Момани Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз ижодий ишини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити карикатура Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов Ҳамид Саҳари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг