Омар Момани Ҳусанов ҳақида карикатура чизди (фото)

Sport

image

Таниқли карикатурачи рассом Омар Момани “Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз ижодий ишини эълон қилди.

Момани карикатурасида Ҳусановни кўзи юмилган, қўлини мушт қилган ҳолатда тасвирлаган.

“Ишонишдан тўхтама, Абдуқодир Ҳусанов”, дейилади карикатура остида.

Бунгача Абдуқодир Ҳусанов ҳақида бошқа бир таниқли рассом Ҳамид Саҳари бир нечта ижодий ишларини эълон қилганди. Ҳусанов расман “Манчестер Сити” футболчисига айланганидан бери Саҳари ҳали футболчи ҳақида карикатура яратмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдириб, уни “Челси”га қарши ўйинда майдонга тушириш хато қарор бўлганини айтганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends