Ғофур Раҳимов қидирувга берилмагани расман тасдиқланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вице-президенти – Халқаро бокс кенгаши (WBC) олий кенгаши аъзоси Ғофур Раҳимовга нисбатан ҳеч қандай қидирув эълон қилинмаган ва жиноят иши қўзғатилмаган. Бу ҳақда бугун, 12 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди.

Маълумки, ижтимоий тармоқларда Раҳимов Ўзбекистонни тарк этгани ва қидирувга берилгани ҳақида гаплар тарқалганди. Тошхўжаев эса Ғофур Раҳимовга нисбатан ҳеч қандай қидирув эълон қилинмаганини ва жиноят иши қўзғатилмаганини таъкидлади.

Ғофур Раҳимов 72 ёшда. У "Википедия" маълумотларида жиноий гуруҳ бошлиғи сифатида қайд этилган. 

2012 йилда АҚШ Федерал қидирув бюроси Раҳимовнинг бизнеси билан қизиқиб, ўзбекистонлик тадбиркорни собиқ СССР давлатларидан келган жиноятчиларни ўз ичига олган “Биродарлар доираси” жиноий гуруҳи етакчиларидан бири деб ҳисоблаган.

АҚШ Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида Раҳимовнинг жиноят оламидаги иштирокига ишора берилган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев Салим Абдувалиев (“Салимбойвачча”), Бахтиёр Қудратуллаев (“Бахти Ташкентский”) ва Саидазиз Саидалиев (“Саидазиз медгородок”)га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made