“Ғижимланган қоғоз” – Усик “трэш-ток”чиларга жавоб қайтарди
Спорт
−
06 Декабрь 2021
4141Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA, IBF, WBO ва IBO йўналишлари чемпиони Александр Усик (19-0) психологик тайёргарликнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
“Психологик жиҳатдан тайёр бўлиш жуда муҳим. Дунёдаги тенденцияга қаранг. “Трэш-ток”чилар бир-бирларини хақорат қилади. Бу худдики, оқ қоғозни ғижимлашга ўхшайди. Вазият тўғрилангани билан аввалгидек бўлмайди. Улар узр сўрашади, лекин барибир ғижимланганича қолаверади. Аниқроғи, жангдан аввалги гап-сўзлар, шунчаки сафсата, ҳайп холос. Техника, чиройли хулқ-атворни, ҳаракатни, боксни, курашни кўрсатиш керак”, дейди Усик.
Шунингдек, “мушук” Тайсон Фьюрининг мутлақ Жаҳон чемпионлик жанги учун муносабатини танқид қилди:
“Масалан, Тайсон Фюрини олайлик. Буларнинг барчасини у рақибини чалғитиш учун атайлаб гапиради. Шунда у жанг ҳақида эмас, унинг тайёргарлиги ҳақида эмас, балки уни қандай номлашаётгани ҳақида ўйлайди. Оғзига эрк бериш бу ахлоқсизлик. Ҳаёт шундай яратилганки, эртами-кечми сиз “узун тил” учун жавобгар бўласиз”.
Эслатиб ўтамиз, украиналик Усикнинг промоутери Александр Красюкнинг сўзларига кўра, агар “мушук” Жошуа устидан реванш жангида ғалаба қозонса, WВC чемпиони Тайсон Фьюрига қарши рингга кўтарилади. Беллашувга Киев шаҳри мезбонлик қилиши мумкин.
Маълумот учун, Александр Усик (19-0) жорий йилнинг 25 сентябрь куни британиялик Энтони Жошуага (24-2) қарши жанг ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган ва WBA, IBF, WBO ҳамда IBO чемпионлик камарларини қўлга киритган эди.