Усик ва Жошуа жанги Киевда ўтказилиши мумкин
Спорт
−
23 Ноябрь 2021
3317Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBA, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Александр Усик (19-0) тез орада британиялик Энтони Жошуага (24-2) қарши реванш жангини ўтказади.
Украиналик промоутер Александр Красюкнинг сўзларига кўра, агар Усик Жошуа устидан ғалаба қозонса, WВC чемпиони Тайсон Фьюрига қарши рингга кўтарилади.
“Тайсоннинг жамоада учта асосий одами бор: унинг менежери, иккита промоутери Боб Арум ва Френк Уоррен. Мен уларнинг барчаси билан яхши муносабатдаман, лекин пул ҳақида гап кетганда (айниқса, америкаликлар ва британияликлар билан) яхши муносабатлар йўқолади. Биз ҳаммамиз эҳтиёткор одамлармиз ва бу тарихий жанг бўлади. Агар биз буни кўриш учун яшасак, муроса топиш учун бизда етарлича имконият бўлади”, дейди Красюк.
Красюк, шунингдек, Усик ва Фьюри жангини ташкил этиш ҳақида Боб Арум билан суҳбат ҳақида маълум қилди:
“Арум билан Энтони Жошуага қарши жанг олдидан гаплашганимизда, у Усикнинг ғалаба қозонишига ишонаётганини айтди. Шундан сўнг кейин Фьюри Уайлдерни мағлуб этишини ва икки енгилмас боксчи Киевда мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб бориши кераклигини таъкидлаган эди. Бу унинг сўзлари ва улар тасвирга ҳам олинган”.
Эслатиб ўтамиз, “Лўлилар қироли” украиналик Усикнинг зарбаларига бардош бера олишига ишонч билдирган ва уни эзиб ташламоқчи эканини айтган эди.
LiveБарчаси