Гитанас Науседа Литва Президенти этиб қайта сайланди
Олам
−
27 Май
2504Литвадаги президентлик сайловларида иккинчи турда мамлакатнинг амалдаги Президенти, 60 ёшли Гитанас Науседа ғалаба қозонди. Бу ҳақда бугун, 27 май куни Литва сайлов комиссияси хабар берди.
Дастлабки натижаларга кўра, у 75 фоизга яқин овоз тўпламоқда.
Науседанинг иккинчи даврадаги рақиби, 49 ёшли Бош вазир Ингрида Симоните аллақачон мағлубиятини тан олган.
"Мен Литванинг сайланган президентини табриклайман", деган Бош вазир.
Икки ҳафта олдинги сайловларнинг биринчи босқичида Науседа 44 фоиз, Симонит 20 фоиз овоз олган эди.
Президентлик пойгасининг асосий мавзуси Россиянинг Украинага қарши уруши ва унинг Литва миллий хавфсизлиги учун оқибатлари бўлди. Науседа Украинани Россия тажовузидан ҳимоя қилишда унинг кучли тарафдори сифатида ном қозонди.
Литва Президентининг асосий ваколатлари ташқи сиёсат ва хавфсизлик соҳасида. Науседа, Симоните сингари, Европадаги хавфсизлик вазиятининг ўзгариши фонида Литвада беш минггача аскардан иборат Бундесвер бригадасини тезроқ жойлаштиришни талаб қилмоқда.