“Ғишткўприк” чегара пости қачон очилиши маълум бўлди (видео)

Ўзбекистон

−

visibility1397 timer1 дақиқа

image

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида жойлашган “Ғишткўприк” (“Жибек Жоли”) ўтказиш пункти жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 16:00 дан бошлаб фуқаролар ҳаракати учун очилади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусен Тангриев Instagram саҳифасида маълум қилди.

Маълум қилинишича, пунктнинг расмий очилиш маросими икки мамлакатнинг тегишли идоралари раҳбарлари иштирокида ўтказилади. Шунингдек, объектни қабул қилиш ва фойдаланишга топшириш тадбирлари ҳам ташкил этилади.

Божхона қўмитаси вакилининг айтишича, янги чегара пости Президент ташаббуси асосида бутунлай қайта барпо этилган. Шу муносабат билан постнинг очилишини кутаётган фуқароларга ҳаракатланиш фақат 25 ноябрь куни соат 16:00 дан бошланишини инобатга олиш тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, “Ғишткўприк” чегара божхона пости 2025 йил февраль ойида ёпилган эди. Уни босқичма-босқич модернизация қилиш ишлари эса 2022 йил ноябрь ойида бошланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг